19.11.2026 Scientific and methodological journal of the Tashkent University of Economics and Pedagogy. Volume 3 Issue 3
Abstract. Мазкур мақолада Янги Ўзбекистон шароитида меҳнат қадриятларининг ёшлар дунёқарашида трансформацияланишининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари таҳлил қилинган. Меҳнатнинг инсон ҳаётидаги иқтисодий вазифаси билан бир қаторда, унинг шахснинг ижтимоий мавқеи, ўзини намоён этиши, касбий ўзлигини англаши, ижтимоий масъулияти ва ҳаёт мазмунини белгилашдаги аҳамияти ёритилган. Замонавий ёшлар дунёқарашида анъанавий меҳнатсеварлик, касбга садоқат ва жамоавий масъулият қадриятлари билан бир қаторда касбий эркинлик, юқори даромад, шахсий ривожланиш, рақамли компетенциялар, тадбиркорлик, фриланс, масофавий меҳнат ва муносиб меҳнат шароитларига бўлган эҳтиёж кучайиб бораётгани асосланган.
Keywords: меҳнат, меҳнат қадриятлари, ёшлар, дунёқараш, ижтимоий трансформация, касб, касбий ўзлик, меҳнат бозори, тадбиркорлик, рақамлашув, муносиб меҳнат, Янги Ўзбекистон.